Хоразмда танишини бир кеча учун 1 млн сўмга пуллаётган аёл ушланди

Жамият

image

Хоразм вилояти Янгибозор туманида 33 ёшли аёлни 1 млн сўм учун бир кечага пуллаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 апрель куни соат 19:00 ларда Янгибозор тумани ИИБ ТЭҚКГ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда 36 ёшли Д.Ю. Янгибозор тумани “Юқорибашқир” маҳалласида жойлашган хонадонида 33 ёшли Х.С.ни шартли равишда мижоз сифатида жалб қилинган фуқароларга бир кеча учун 1 млн сўм эвазига сотган вақтида ушланиб, ундан кимёвий ишлов берилган 1 млн сўм пул ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгибозор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Д.Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 1-қисми (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов  ҳаракатлари олиб борилмоқда. Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодекси нормаларига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1387

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг