Хоразмда пиёдани уриб юбормаслик учун бурилган Damas ағдарилиб кетди
3-саҳифа
−
01 Июль 2021
2841Хоразм вилояти Урганч – Хива йўлида Damas ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, кеча, 30 июнь куни соат 18:00 ларда Хоразм вилояти Урганч – Хива йўлининг 13-километрида 1991 йилда туғилган ҳайдовчи Д.К. Damas русумли автомобилни бошқараётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган пиёдани уриб юбормаслик учун руль бошқарувини бурган. Кескин бурилиш оқибатида автомобиль ағдарилган.
Оқибатда 1982 йил тўғилган пиёда У.Қ.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига кетишига рухсат берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси