Хоразмда валютафуруш ноқонуний савдо устида ушланди
3-саҳифа
−
15 Ноябрь 2021 6162 1 дақиқа
Хоразмда 3 000 АҚШ долларини ноқонуний тарзда10 700 сўмдан ҳисоблаб, жами 32,1 миллионга сўмга сотиб олган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, С.А. исмли шахс фуқаро И.дан 3 000 АҚШ долларини 10 700 сўмдан ҳисоблаб, 32,1 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланган. Тадбир давомида С.А.нинг ёнида бўлган 41 316 АҚШ доллари, 17 000 Россия рубли ва 62,7 миллион сўм ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь