Хоразмда ноқонуний сунъий кўл ташкил қилган фермер аниқланди

3-саҳифа

image

Хоразмда ноқонуний равишда сунъий кўл ташкил қилган шахс аниқланди. Бу ҳақда Бош Прокуратура хабар берди.

Қайд этилишича, Хоразмда фермер Боғот туман ҳокимининг қарорига асосан ўзи раҳбарлик қилиб келаётган фермер хўжалигига 46 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратилган жами 29,8 гектар экин ерининг 7,3 гектар суғориладиган қисмида ноқонуний равишда сунъий кўл ташкил қилган.

Бунинг оқибатида у қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчилигига йўл қўйиб, давлат ва жамият манфаатларига 1 млрд 822 млн сўм миқдорида зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан хўжалик раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 197-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган. Ушбу жиноят иш тури бўйича у базавий ҳисоблаш миқдорининг 50-100 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг