Хоразмда ноқонуний майнинг билан шуғулланаётган шахслар аниқланди
3-саҳифа
−
02 Апрель 2022
37055Хоразм вилояти Янгибозор туманида ноқонуний крипто-активлар майнинги фаолияти билан шуғулланаётган шахслар аниқланди. Улар электр тармоқлари корхонаси (ЭТК) манфаатларига 112,7 млн сўм зарар етказган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Янгибозор туманида яшовчи фуқаро У.Қ. ўзининг хонадонида ўзбошимчалик билан ҳисоблагичдан ташқари электр тармоғига уланиб, 8 та компьютерларни ўрнатган ва 372 кун давомида ноқонуний крипто-активлар майнинги фаолиятини юритган. Оқибатда ЭТК манфаатларига 235,1 млн сўм зарар етказган.
Бундан ташқари, мазкур туманда яшовчи яна бир фуқаро К.Қ. ўзининг хонадонида ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб, 25 та компьютерни ўрнатиб, 198 кун давомида ноқонуний крипто-активлар майнинги фаолиятини юритган. Оқибатда ЭТК манфаатларига 122,4 млн сўм зарар етган.
Хабарга кўра, ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси