Хоразмда “Қишлоққурилишбанк” ходими 30 млн билан ушланди

3-саҳифа 8780
image

Хоразмда фуқароларга субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилган банк кассири ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хонқа тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. 

Тезкор тадбирда АТБ “Қишлоққурилишбанк” Хонқа филиалининг катта кассир-назоратчиси Э.К. фуқаролар С. ва Н.га Урганч шаҳрида янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан 2 тасини танишлари ёрдамида субсидия асосида 20 йиллик ипотека кредити орқали олиб беришни ваъда қилгани аниқланган. 

Бунинг эвазига Э.К. олдиндан келишилган 30 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 317
Рейтинг: 3
t
×