Хоразмда фуқаро ўзини бино томидан ташламоқчи бўлди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида фуқаро кўп қаватли бинодан ўзини ташламоқчи бўлгани ҳақида видео тарқалди. 

Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумотига кўра, воқеа жорий йилнинг 23 январь куни соат 13:30 ларда Ҳазорасп тумани тиббиёт бирлашмасида содир бўлган.

Ҳазорасп туманида яшовчи, 1977 йил туғилган шахс тиббиёт бирлашмаси томига чиққан. Ўзини томдан ташламоқчи бўлган шахс тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан пастга олиб тушилган. 

Қайд этилишича, у ўзининг хатти-ҳаракатларини англай олмайдиган  даражада кучли маст ҳолатида бўлган. Фуқаро оила аъзолари ҳамроҳлигида қўйиб юборилган.  

Ҳозирда Ҳазорасп ИИБ томонидан шахснинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг