Хоразмда эр рашк туфайли ўз хотинини пичоқлаб ўлдирди

Жамият 2283
image

Жорий йилнинг 13 май куни Хоразм вилояти Шовот туманида рашк туфайли эр ўз аёлини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош Прокуратура Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Туманнинг “Арбек” маҳалласида яшовчи фуқаро М.О. (1973 й.т.) турмуш ўртоғи Ф.Э.ни рашк қилиб, ўрталарида келиб чиққан жанжал сабабли, яшаш уйида ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг бўйин қисмига жароҳат етказган, оқибатда Ф.Э. (1978 й.т.) воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида туман прокуратураси томонидан М.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. М.О. тегишли процессуал тартибда ушланган.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 68
Рейтинг: 2.9
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×