Хоразмда депутат ҳокимликка тайинланди

Жамият

image

Абдураимов Зафар Атаназарович Хазорасп тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Хоразм вилоят ҳокимлиги маълум қилди.

“Бугун халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг навбатдан ташқари 107-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимовнинг тавсиясига кўра илгари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати вазифасида ишлаб келган Абдураимов Зафар Атаназарович Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди”, дейилади хабарда.

Зафар Абдураимов ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати вазифасида фаолият юритган. 
46 ёшли депутат Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Зафар Абдураимов “Миллий Тикланиш” Демократик Партиясининг аъзоси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида ҳам фаолият юритади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг