Хоразмда Damas ва Labo ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш 65 фоизга етказилади
Жамият
−
13 Март 2020
8008Урганч шаҳрида бўлиб ўтаётган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларини кўрсатиб ўтди.
Яқин уч йилда умумий қиймати 24 триллион сўмлик 2 минг 736 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 50 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Ҳазораспдаги автомобиль заводида Damas ва Labo микровэнлари ишлаб чиқаришнинг маҳаллийлаштириш даражасини 65 фоизга етказиш (ҳозир 27 ва 14 фоиз) бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади.
Вилоятда келгуси йилда пахтани қайта ишлаш даражасини 100 фоизга, ип-калавани уч йилда бугунги 35 фоиздан 70 фоизга етказиш бўйича янги лойиҳалар ишлаб чиқилади.
Малайзиялик инвесторларнинг 250 миллион доллар сармояси ҳисобидан йилига 63 минг тонна каустик сода ва хлор ишлаб чиқарадиган кимё заводи қурилади.
Сувдан унумли фойдаланиш, мева-сабзавотчилик кластерлари ташкил этиш, қовунчиликда “Хоразм нави” брендини яратиб, қовун етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш бўйича вазифалар белгиланди.
Сайёҳлик салоҳиятини кенгайтириш мақсадида Шовот каналининг икки ёнида кичик туризм зонасини, Хивада “Хоразм хонлари шаҳарчаси”ни ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.
Давлат раҳбари миллий санъатни тараннум этиш, хорижликларни Ўзбекистонга жалб қилиш мақсадида Хоразмда лазги бўйича халқаро фестиваль ўтказишни таклиф этди. Бу ташаббусни хоразмликлар мамнуният билан қўллаб-қувватлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь