Хоразмда бандликка кўмаклашиш маркази ходими пора билан ушланди
Жамият
−
21 Март 2022
10175Хоразм вилояти Шовот туманида кам таъминланган оилаларга бериладиган уйлардан бирини олиб беришни ваъда қилган марказ ходими 2,5 минг доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Шовот тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ёрдамчи инспектори Р. фуқаро Н.га кам таъминланган оилаларга бериладиган уйлардан бирини олиб беришни ваъда қилгани аниқланган.
Ёрдамчи инспектор хизмати эвазига 7 минг 600 доллар талаб қилиб, шундан 2 минг 500 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Хабарга кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15