Хоразмда аёл “стонок” ичига тушиб кетиши оқибатида вафот этди
3-саҳифа
−
21 Август 2021
22563Ижтимоий тармоқларда Хоразмда аёл дастгоҳ ичига тушиб кетиши оқибатида вафот этганлиги ҳақида видеолар тарқалди. Вилоят прокуратураси Матбуот хизмати ҳолат бўйича баъзи маълумотларни очиқлади.
Маълум бўлишича, жорий йил 8 июль куни соат 09:15 да Хоразм вилояти Хонқа туманининг Мустақиллик маҳалласида жойлашган “Қорақош таъмир пласт сервис” корхонасида фуқаро С.М. пластик маҳсулотларни майдалаш бўлимидаги техника хавфсизлиги талабига жавоб бермайдиган қўлбола “станок”да ишлаётган вақтида унинг ичига тушиб кетган. Оқибатда чап елка соҳаси юқори учлиги, чаноқ-сон бўғими, чап оёғи жароҳатдан кейинги тўлиқ ампутацияси билан боғлиқ тан жароҳатлари олиши натижасида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилганда ҳолатга корхонада ходимларнинг хавфсизлик техникаси талаб ва қоидаларига риоя қилишлари устидан бўлган назорат сустлиги, уларга ҳавфсиз меҳнат усуллари ўргатилмаганлиги, ишчилар белгиланган тартибда меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитилмагани, корхонада ишларини нотўғри ташкил этилиши ва иш жойида хавфсиз меҳнат шароити яратилмагани, марҳума техника хавфсизлиги қоидаларини билмаслиги, тажрибасизлиги, ўзбошимчалиги, шошма-шошарлик қилиб, майдалаш ва ювиш ускунаси ичига тушиб, пластик чиқиндилардан тозалашга уринганлиги сабаб бўлганлиги аниқланган.
Ҳолат бўйича, Хонқа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят Кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, корхона раҳбари Ш.Н.га бир қанча айбловлар қўйилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
LiveБарчаси