Хоразмда аёл шифокорлар айби билан вафот этгани айтилмоқда

Жамият 8373
image

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида фуқаро шифокорлар айби билан вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 сентябрь куни Янгибозор туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ комплексида туманнинг Ширинқўнғирот қишлоғи, “Очанқалъа” маҳалласида яшаган, 1998 йилда туғилган фуқаро Г.Б.да туғуруқдан кейин қон кетиш кузатилгач, бачадон ортиғи билан олиш жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Жарроҳлик амалиётидан кейин Г.Б. 13 сентябрда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Хоразм филиалига ўтказилган ва кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, 14 сентябрда филиалнинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Фуқаро Г.Б.нинг ўлими сабабини аниқлаш юзасидан суд – тиббий экспертизаси ҳамда унга кўрсатилган тиббий ёрдамнинг тўғри ёки нотўғрилигини аниқлаш юзасидан комиссиявий суд – тиббий экспертизаси, шифокорларнинг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгибозор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 404
Рейтинг: 3
Теглар
t
×