Хоразмда 32 ёшли ҳайдовчи ЙТҲ қурбони бўлди

Жамият

image

Бугун, 20 январь куни соат 02:30 ларда Хоразм вилояти Янгибозор туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Натижада бир киши ҳалок бўлди. БУ ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи Шовот туманида яшаган, 1988 йилда туғилган, А.О. Nexia-3 русумли автомобилни Шовот-Урганч йўналишида бошқариб бораётиб бошқарувни йўқотиб йўл четига ағдарилган.

Натижада ҳайдовчи А.О. бош қисмидан тан жароҳати олиб шифохонада  вафот этган.

“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл хушёрлик ва интизомини ёқтиради, буни ҳар доим ёдда сақланг!”, деб огоҳлантирган ЙҲХББ.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Хоразм

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг