Хоразмда ҳайдовчи маст ҳолда мудҳиш ЙТҲни содир этди

Local

image

Бугун, 28 июнь куни Хоразмда икки кишининг ўлимига сабаб бўлган мудҳиш ЙТҲ содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, вилоятнинг Боғот туманида яшовчи 31 ёшли Д.К. маст ҳолда ўзининг Nexia русумли автомашинасини “Урганч-Хазорасп” йўлининг 33-кмда ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Натижада, машина катта тезликда йўл четидаги дарахтга урилиб ағдарилиб кетган.

Ҳодиса оқибатида, икки нафар йўловчилари 38 ёшли Э.Б. ва 35 ёшли И.М.лар жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, автомашина ҳайдовчиси жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Author

Tags

Rate Count

42

Rating

3

Rate this article

Share with your friends