Хоразм томондан ҳам хушхабар. 3 нафар бемор коронавирусни енгиб ўтди

Жамият

image

Хоразм вилоятида яна 3 киши коронавирус касаллигини енгиб ўтди. Бу ҳақда бугун, 18 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

“61, 47 ва 29 ёшли беморларимиз вилоят юқумли касалликлар шифохонасида шифокорлар томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалар туфайли дарддан тўлиқ фориғ бўлишди“, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, тузалганларнинг барчаси чартер рейс орқали Россиядан Хоразмга олиб келинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Уларнинг учаласи ҳам эркак бўлиб, Бухоро, Қашқадарё ва Фарғона вилоятидан.

Шундай қилиб, Республикада коронавирусдан соғайганлар сони 164 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. 4 нафари вафот этганМавжуд беморлар сони 1282 кишини ташкил қилмоқда.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг