Хонанда Жасмин АҚШ санкциялари рўйхатига киритилди

Маданият-санъат

image

Америка Қўшма Штатлари бугун, 26 октябрь куни Молдовада коррупцияга алоқадорликда айбланаётган Россиянинг 9 жисмоний ва 12 юридик шахсига санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги томонидан берилган ёзма баёнотда айтилади. 

“Бугун АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (чекловчи чораларни қўллаш соҳасида амалга ошириш учун масъул – таҳр.) Россия Федерацияси ҳукуматининг давом этаётган зарарли таъсир кампанияларига ва Молдовада тизимли коррупцияга қарши курашиш учун 9 жисмоний ва 12 юридик шахсга нисбатан санкциялар қўллаш орқали чора кўрди. Санкциялар қўлланилаётган жисмоний ва юридик шахслар орасида Молдова сиёсий ва иқтисодий институтларини эгаллаб олиш ва коррупциялаш билан машҳур бўлган олигархлар, шунингдек, Россиянинг АҚШ, унинг иттифоқчилари ва ҳамкорлари, жумладан Молдова ва Украинани манипуляция қилишга қаратилган глобал таъсир кампаниясининг воситаси бўлиб ишлаётганлар бор”, дейилади ҳужжатда. 

Бошқалар қаторида қўшиқчи Ясмин ва олигарх, Молдова Демократик партиясининг собиқ раҳбари Владимир Плахотнюк қора рўйхатга киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жасмин

Баҳолаганлар

331

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар