Хонанда Сардор Мамадалиев ҳам жаримага тортилди
3-саҳифа
−
12 Май 2025 15205 1 дақиқа
Фарғоналик шоир Илҳомжон Комиловнинг “Севилмаган ёр керак менга” номли шеъри Сардор Мамадалиев томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда шартнома тузмасдан фойдаланилгани аниқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177¹-моддаси (муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилган.
Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177¹-моддасининг 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 (икки) баравари миқдорида – 750 000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Абдуссамий” тахаллуси билан танилган шоир Шоҳрух Абдувоҳидов хонанда Ботир Қодиров устидан тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламасдан шеърларини қўшиқ қилгани учун шикоят қилган эди. Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177¹-моддасининг 2-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари миқдорида – 3 миллион сўм жарима жазоси тайинланган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь