Хоn Saroy жамоаси аъзоси – Бахшулла Сайфуллаев Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди!

Бизнес

image

15 май, чоршанба куни бодибилдинг ва фитнесс устаси Бахшулла Сайфуллаев бошчилигидаги жамоа Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Спортчиларимизнинг кучи ва чидамлилиги чегара билмайди. Улар 47 сониядан камроқ вақт ичида 13,5 тонналик самолётни 100 метрга тортиб олишга муваффақ бўлди ва шу билан янги жаҳон рекордини ўрнатдилар.

Ушбу улкан ютуқ нафақат Хon Saroy жамоаси аъзоси Бахшулла Сайфуллаев учун ғалаба, балки бутун Ўзбекистон учун ғурур бўлди, десак муболаға бўлмайди. 

Спортчимиз нафақат ажойиб ютуқларга эришмоқда, балки кўплаб ёшларимизга саломатлик ва чидамлилик билан ўрнак бўлиб келмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Бахшулла Сайфуллаев 1-7 сентябрь кунлари Непалнинг Катманду шаҳрида ўтказилган 55-Осиё чемпионатида Олтин ва бронза медалларини, 6-12 ноябрь кунлари Кореянинг Вонжу шаҳрида ўтказилган бодибилдинг ва фитнесс бўйича 14-жаҳон чемпионатида Олтин медални қўлга киритган эди. Бахшулла Сайфуллаевнинг ҳар бир ютуқлари Xon Saroy компанияси томонидан муносиб тақдирланиб, 4 хонали уй ва Tracker 2 автомобили тақдим этилган эди.

Хon Saroy компанияси ҳомийлигида суратга олинган “Иродам кучли”лойиҳаси орқали кўплаб ёшларни соғлом турмушга риоя қилишга ва спорт билан шуғулланишига туртки бўлган эди. 

Хоn Saroy компанияси бугунги кунда энг ишончли қурилиш компанияларидан бирига айланиб улгурди. Бунга сабаб сифатли ва мустаҳкам биноларни ўз эгаларига ўз вақтида, қолаверса, тантанали равишда топширилиши. Умумий 18 та лойиҳа устида ишлаб келаётган компания, пойтахтимизда 2024 йилга қадар 8 та лойиҳа қурилишини якунлади. Хоn Saroy қурилиш компанияси замонавий бинолар ва тураржой мажмуаларини қуриш билан чекланиб қолмай, юртимиз спорт ва маданияти ривожига ўз ҳиссасини ҳам фаол қўшиб келмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг