“Хон-Сарой” — Тошкент шаҳридаги сифатли ва ҳамёнбоп уйлар

Бизнес

image

Тажриба – сифат гарови

“Xon-Saroy” компанияси қурилиш бозорида “Навоий Cити” бренди остида 10 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Асосий базаси Навоий шаҳрида жойлашган компания эндиликда Тошкент шаҳрида ҳам сифатли ва замонавий уйлар қурмоқда.

Шиоримиз – “Халқ учун сифатли ва ҳамёнбоп уйлар”

Сифатни биринчи ўринга қўювчи “Xon-Saroy” қурилиш компанияси лойиҳаларига юқори малакали муҳандис ва қурувчилар жалб этиб келади. Шунингдек, биз замон талабига жавоб бера оладиган биноларни қуришда Россия ва Япониянинг етакчи компанияларида ишлаб чиқарилган сифатли қурилиш материалларидан фойдаланамиз. Сифатли қурилиш материаллари қурилиш ишончлилиги кафолатидир.

Компаниямизнинг шиори “Халқ учун ҳамёнбоп уйлар” бўлгани боис сифатли қурилиш материаллари билан қуриб битказилган хонадонларимиз нархи даромади ўртача бўлган оилаларга ҳам мос тушади. Сифат бўйича бошқа компаниялар билан бемалол рақобат қила оладиган “Xon-Saroy” компанияси ўз шиорига амал қилиб хонадонлар нархини ҳамёнбоп қилиб белгилайди.

“Xon-Saroy” турар-жой мажмуаларида сизга юқори даражадаги шинамлик, қулайлик ва хавфсизлик таклиф этилади.

Айни вақтда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 19-мавзе ва 2-мавзеда жойлашган “Xon Saroy” турар-жой мажмуасидаги хонадонлар сотувда.

Турар-жой биноси атрофида мактаб, касалхона, болалар боғчалари, масжид, маиший хизмат кўрсатиш нуқталари, дўкон ва бутиклар, ресторан ҳамда кафе, шунингдек, ўқув марказлари жойлашган.

Ички ҳовлида тинчлик ва саранжомликни акс эттирувчи барча нарса мужассам: жиҳозланган болалар майдончаси, шинам шийпонлар, сайилгоҳлар ва кўркам боғ.

Турар-жой мажмуасининг ҳудуди ўралган, ҳовли ҳудудлари ва сайилгоҳлар бегона транспортлар кириши учун ёпиқ.

“Xon-Saroy” турар-жой мажмуасида замонавий тезюрар лифтлар ўрнатилган бўлиб юқорига чиқиш ва пастга тушиш муаммо туғдирмайди. Кенг эшик ҳамда зинапоялар янги кўчиб келган хонадон эгаларининг юк ташишлари учун жуда қулай. Хонадонлар 2 та тизимли автоном иситиш қозонлари билан таъминланган.

Мажмуа видеокузатув камералари билан таъминланган бўлиб, аҳолининг хавфсизлиги алоҳида эътиборга олинган. Бундан ташқари, мажмуада кўп сиғимли автотураргоҳ мавжуд.

“Xon-Saroy” уйлари бу:

•    Сифатли чет эл хом-ашёларидан қурилаётган ҳамёнбоп уйлар;

•    харид қилишнинг қулай шартлари ва муддатли тўлов;

•    ривожланган инфратузилма ва автотураргоҳлар;

•    Янги болалар майдончаси ва кенг яшил ҳудуд;

•    Замонавий ва тезкор лифтлар;

•    Бепул балкон (айвон)лар.

Акция доирасида хонадон харид қилишга шошилинг.

Сизда ҳамёнбоп нархда замонавий хонадон сотиб олиш истаги пайдо бўлдими? У ҳолда бизга боғланинг.

Мурожаат учун телефон:

+99871 200 74 00

Ижтимоий тaрмоқлардаги манзилларимиз:

Facebook 

Instagram 

Telegram 

Telegram_bot

Сайт

Реклама ҳуқуқи асосида.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Xon-Saroy

Баҳолаганлар

1880

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар