Хоманаийнинг маслаҳатчиси оғир яраланди – ОАВ

Олам

image

Эроннинг Олий раҳбари Мужтабо Хоманаийнинг маслаҳатчиси – Камол Харрозий Теҳронга қилинган ҳужумлардан бирида оғир яраланди. Бу ҳақда “Al Hadath” хабар берди.

Маълумотларга кўра, у бомбардимон пайтида нишонга олинган ва ҳозирда оғир аҳволда. Эрон расмийлари ҳозирча бу хабарни тасдиқламаган.

Шунингдек, ушбу телеканал аввалроқ Эрон суд ҳокимияти раҳбари Ғулом Ҳусайн Муҳсиний ҳам Теҳронга уюштирилган авиазарба оқибатида ҳалок бўлганини хабар қилган, бироқ бу маълумот ҳам расмий тасдиқ олмаган.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Мужтабо Хоманаий мамлакатнинг янги Олий раҳбари этиб эълон қилинган эди. Кейинчалик унинг ўзи ҳам яралангани ҳақида хабарлар чиққан, дастлаб бу инкор этилган, бироқ кейинроқ Эрон расмийлари унинг жароҳат олганини тасдиқлаб, ҳолати яхши эканини билдирган.

Шунингдек, АҚШ томонидан ҳам турли баёнотлар янграган. Жумладан, АҚШ Президенти Дональд Трамп янги раҳбар ҳақида узоқ вақт янгилик бўлмаганини айтиб, ҳатто унинг ҳалок бўлган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Теҳрон Мужтабо Хоманаий Камол Харрозий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг