Холифилд Фьюри ва Усикни солиштирди
Спорт
−
04 Март 2022
2970Бир пайтлар бокс дуёнинг энг томошабоп спорти ҳисобланарди. Муҳаммад Али, Майк Тайсон, Эвандeр Холифилд, Леникс Льюис ва бошқа номдор чарм қўлқоп усталари бутун дунё бўйлаб “шовқин” кўтариб кетди. Бироқ замонавий бокс юдузларга бойлиги билан мақтанолмайди. Бутун дунё кутадиган жанглар кам. Шунингдек, мухлислар катта шоуларнинг ўткзилишини йиллаб кутмоқда.
Ҳозирги кунда одамлар британиялик Тайсон Фьюри ва украиналик Александр Усик ўртасида ўтказилиши мумкин бўлган жанг ҳақида гапиришмоқда. Аммо ушбу жанг қачон бўлиши ҳануз номаълумлигича қолмоқда. Аслида бундай жанглар тезроқ ташкил қилинса, бокснинг ривожи учун фойдали бўлади.
Бокс афсонаси Эвaндeр Холифилднинг айтишича, агарда ушбу жанг ўтказилса Усикнинг гавда тузилиши жиҳатдан Тайсонга нисбатан кичкиналиги муаммо туғдирмайди. Чунки Фюри кучли зарбага эга эмас. Қолаверса, Александр Усик Тайсонга қараганда анча тезкор ҳисобланади.
“Мен аниқ биладиган нарса шундаки, кўпчилик кичик болалар ҳар доим катталардан яхшироқ. Гавда жиҳатидан имконияти камроқ жангчилар оёқларида анча яхши ҳаракат қилишади. Бир пайтлар мен кўпчилик рақиблардан анча кичикроқ эдим. Шунинг учун уларга зарба бериш ва тезроқ бўлишда муаммога учрамасдим. Ўйлайманки, Усик Фьюрига муаммолар туғдиради. Тайсон ўзини каттароқ боксчи деган фикрдан халос бўлиши керак. Чунки ҳамма биладики, кичикроқ боксчилар анча яхши жанг қилади. Улар яхши тайёргарликка эга ва тезроқ зарба йўллашади.Йирик боксчилар гавда жиҳатидан камтар йигитларни нокаутга учратиб қўйиши мумкин. Агар улар сизни зарба билан тутишса, жуда кўп зарар етказади. Аммо Фьюри Усикни силкитоладими? Албатта, йўқ. Чунки Фюри кучли зарбага эга эмас ва Усикдан тезроқ бўла олмайди”, деган Холифилд “BoxingScеnе” нашрига берган интервюсида.
Маълумот ўрнида, Тайсон Фьюри супероғир вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони ҳисобланса, Александр Усик WBА, WBО, IBF, IBO камарлари соҳиби ҳисобланади. Ушбу жанг ташкил қилинса, ғолиб мутлоқ жаҳон чемпионига айланади. Яъни, супер оғир вазнда мавжуд барча камарларни ўзида бирлаштиради.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси