Холдоровнинг жанги тасдиқланди

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Иқболжон Холдоровнинг навбатдаги жанги санаси аниқ бўлди. Бу ҳақда спортчи ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.

Жорий йилнинг 15 апрель куни 26 ёшли ўзбекистонлик боксчи мексикалик Хосе Бенардиньо Лозанога қарши рингга кўтарилади.

Маълумот учун, Холдоров 1997 йилда Андижонда туғилган. У ҳаваскор боксда муваффақиятли фаолият юритиб, Осиё ўйинлари ва қитъа биринчлигида ғолиб бўлган. 

Шу вақтга қадар Холдоров профбоксда 4 та жанг ўтказиб, баҳсларнинг барчасида ғалаба қозонган. Лозано эса профбоксда Иқболжонга қараганда тажрибали ҳисобланади. У 11 та жанг ўтказиб, тўқнашувларнинг 10 тасида зафар қучган ва 1 та баҳсда мағлубиятга учраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Холдоров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар