Холанд ЖЧ-2022 фаворитларини маълум қилди

Спорт 2900
image

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 баҳсларида фаворит деб билган жамоалари ҳақида гапирди.

“Менимча, фаворитлар Бразилия, Аргентина, Франция ва эҳтимол Англия. Мен битта жамоа номини айта олмайман, чунки ҳозир яхши жамоалар кўп. Аммо бу тўртта жамоа, менинг фикримча, энг кучлиси”, дейди Холанд.

Қатардаги футбол бўйича Жаҳон чемпионати-2022 йил 20 ноябрда бошланади. Турнирнинг очилиш учрашувида Қатар ва Эквадор терма жамоалари майдонга тушади. Финал баҳси 18 декабрь куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Норвегия терма жамоаси турнир саралашидан ўта олмагани учун Холанд мундиални ўтказиб юборади. Маълумот учун, Эрлинг Англиянинг Лидс шаҳрида туғилган. Бу ҳолат "Манчестер Сити" ҳужумчисига Англия терма жамоасида ўйнаш ҳуқуқини берарди, бироқ у отаси каби Норвегия термасида ўйнашга қарор қилди.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 70
Рейтинг: 2.9
t
×