Холанд ва Мбаппе келса ҳам “Манчестер Юнайтед" АПЛда ғолиб бўла олмайди – Фердинанд

Спорт

image

"Манчестер Юнайтед" Эрлинг Холанд ва Килиан Мбаппени сотиб олса ҳам чемпион бўла олмайди. Бу ҳақда “қизил иблислар”нинг собиқ футболчиси Рио Фердинанд “BТ Sport” талеканали эфирида гапириб ўтган.

“Агар, “Манчестер Юнайтед” директорлар кенгашида бўлганимда, “Барселона”нинг уругвайлик ҳимоячиси Рональд Араухо ва ПСЖ футболчиси Маркиньосни сотиб олар эдим. Жорий йилнинг ёз ойларида “Манчестер Юнайтед”нинг раҳбарияти Мбаппе ва Холандни олиб келса ҳам, “қизил иблислар” барибир  АПЛда ғалаба қозона олмайди. Кимни таклиф қилишидан қатъий назар, янгиланиш энг юқоридан (раҳбариятдан) бўлиши керак", деган "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси .

Маълумот ўрнида, Рио Фердинанд 2002-2016 йилларда ҳаракат қилган. Шу вақт мобайнида Фердинанд “қизил иблислар” сафида 455 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 9 голли узатма амалга оширган

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made