Холанд ПСЖнинг таклифини рад этди. У испан клубига ўтмоқчи

Спорт

image

“Боруссия Дортмунд”нинг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Холанд ПСЖнинг таклифини рад эдти. Париж клуби 21 ёшли ҳужумчини “Реал”га ўтиш ниятида бўлган Килиан Мбаппенинг ўринбосари, деб ҳисоблаб, уни қўлга киритмоқчи эди. 

Бироқ, норвегиялик ПСЖ таклифидан воз кечди ва бу мавсумни “Боруссия”да ўтказишга қарор қилди. Қўшимчасига, у ҳам келаси мавсумда “Реал Мадрид” жамоасига ўтмоқчи. ПСЖ расмийлари Дортмунд раҳбарияти Холандни 200 миллион евро эвазига қўйиб юборишига ишонаётган эди.

2022 йилнинг июль ойидан бошлаб норвегиялик футболчининг “Боруссия” билан шартномасидаги қўшимча банд кучга киради. Унга кўра, Холанднинг товон пули 75 миллион евро этиб белгиланади.

Маълумот учун, 21 ёшли футболчи жорий мавсум Германия Бундеслигасининг 3 ўйинида 3 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Боруссия Дортмунд ПСЖ Мбаппе Холанд

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг