Холанд икки футболчига насиб қилган натижани такрорлади
Спорт
−
06 Октябрь 2022
2354"Манчестер Сити"нинг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Холанд Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Копенгаген"га қарши ўйинда (5:0) иккита гол урди.
22 ёшли ҳужумчи турнирдаги 22-ўйинида 27 ва 28-голларини киритди. Унинг ўртача ҳар бир ўйинига 1,27 гол тўғри келмоқда. Бу кўрсаткич бўйича у ЕЧЛда ўйнаган 98 та жамоани ортда қолдирди, деб хабар бермоқда "Opta" нашри.
Шунингдек, Холанд Англия клублари сафида ЕЧЛдаги дастлабки учта ўйинида гол урган учинчи футболчига айланди. Бунгача Маруан Шамах ("Арсенал") ва Ферран Торрес ("Манчестер Сити") худди шундай натижа қайд этишган.
Жорий мавсумда Холанд Чемпионлар лигасида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди. Англия чемпионатида норвегиялик 8 учрашувда 14 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Шаҳзод Шукуров
LiveБарчаси