Холанд? Бизда дунёнинг энг кучли ҳужумчиси бор – Салиҳамижич

Спорт 3099
image

“Бавария” спорт директори Ҳасан Салиҳамижич Мюнхен клуби Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эрлинг Холандга қизиқмаётганини айтди. Бу ҳақда Салимҳамижичнинг сўзларига таяниб, Фабрицио Романо маълум қилди.

“Мен Левандовски билан гаплашдим. Энди эса унинг агенти билан гаплашамиз. Робертнинг 2023 йилгача мўлжалланган шартномаси бор. Биз битимни узайтириш масаласини ҳали муҳокама қилганимиз йўқ. Аммо ҳозир Робертнинг ишлари билан шуғулланишни бошлаймиз. Холанд? Жамоамизда дунёнинг энг яхши ҳужумчиси Роберт Левандовски бор. Холандни сотиб олиш мантиққа тўғри келмайди”, деган Салиҳамижич.

Эслатиб ўтамиз, Испаниянинг “Барселона” клуби польшалик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатига тушган. Футболчининг ўзи ҳам бунга қарши эмас.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда 33 ёшли Левандовски “Бавария” таркибида барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 48 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 23
Рейтинг: 3
t
×