Холанд АПЛнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин

Спорт 2069
image

“Боруссия Дортмунд” футбол клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд “Манчестер Сити”га ўтса, Англия Премьер лигасида энг кўп маош олувчи футболчига айланади.

“Шаҳарликлар” 21 ёшли норвегиялик футболчига ҳафтасига 500 минг фунт стерлингдан ортиқ маош таклиф қилмоқда. Бу ҳақда “Daily Мail” хабар берди 

Ҳозирда “Манчестер Юнайтед”нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду ва “Манчестер Сити” яримҳимоячиси  Кевин де Брюйне  АПЛда энг кўп маош олишади. Улар ҳафтасига тахминан 385 минг фунт ишлаб топмоқда.

“Манчестер Сити” расмийларининг фикрича, Холанд бир ой ичида келгуси фаолияти ҳақида қарор қабул қилади ва бу қарор “шаҳарликлар” фойдасига бўлади.

Маълумот ўрнида, Эрлинг Холанднинг “Боруссия  Дортмоунд” билан имзолаган шартномаси  2024 йилда якунига етади. Келишув бекор қилинган тақдирда норвегияликнинг шартномасидаги товон пули 75 миллион еврони ташкил қилади. Ушбу мавсумда Эрлинг “Боруссия” сафида барча мусобақалар доирасида 21 та учрашувда майдонга тушиб 23 та гол ва 6 голли узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали Эрлинг Холандни 150 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 28
Рейтинг: 3
t
×