Хоккей бўйича Олимпия чемпиони ўлик ҳолда топилди

Спорт 5326
image

Хоккей бўйича АҚШ терма жамоаси билан Олимпия чемпиони бўлган Марк Павелич даволаш марказидаги квартирада ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

63 ёшли собиқ спортчининг ўлими сабаби ҳақида хабар берилмаган. Павелич охирги марта тирик тарзда 3 март куни кўриниш берган. Қайд этилишича, америкалик руҳий саломатликда муаммоларга дуч келган. Павелич Миннесота штатидаги Сок Cэнтерда жойлашган даволаш марказида сақланаётган эди.

У 2019 йилда қурол сақлаш айбловларига дуч келди. Бунга Павеличнинг қўшниси билан можароси сабаб бўлган. Айтишларича, собиқ хоккейчи эркакка ҳужум қилиб, унга жароҳат етказган. Аммо спортчининг суд жараёни руҳий саломатлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли қолдирилган. У суд жараёнида иштирок этишга қодир эмаслиги аниқланган.

Павелич “муз устидаги мўъжиза”да иштирок этган – америкалик хоккейчилар СССРлик рақиблари устидан ғалаба қозонганди. Улар Лейк-Пласиддаги ўйинларда мусобақанинг фаворити ҳисобланган. Миллий хоккей лигасида Павелич “Нью-Йорк Рейнжерс” ва “Сан-Хосе Шаркс” шарафини ҳимоя қилган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 133
Рейтинг: 3
t
×