Хоҳласам - ўлдираман! – Пойтахт ИИББ аёлнинг боласини ураётгани акс этган видеога муносабат билдирди
Жамият
−
15 Март 2020
14636Ижтимоий тармоқларда эркак киши томонидан Учтепа туманидаги “Ал-Ҳилал” кафеси ёнида олинган видео тарқалди. Видеода ёш аёл 3-4 ёшли қизини ураётгани акс этган.
Видеога олган эркакнинг нима учун болани ураётгани ҳақидаги саволига аёл қуйидагича жавоб берган: “Менинг болам - нима истасам, шуни қаламан. Хоҳласам - ўлдираман!”
Аёлнинг сўзларига кўра, у қизчани бошқа боласини уйғотиб юборгани учун урган.
Эркак кишининг айтишича, у аёлдан бундай қилмасликни сўраган, лекин аёл ҳаракатларини тўхтатиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган.
Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолатга муносабат билдириб, видеодаги аёл қидирилаётганини маълум қилган.
“Аёлни излашяпти. Унинг салбий ҳаракатлари сабаби аниқлаштирилади. Аёл дуч келган сабабларни аниқлаш мақсадида, ишга катталар ва болалар психологи ҳамда аёллар масаласи бўйича инспектор жалб қилинади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь