Хлорланган сув онкологик касалликларга сабаб бўлиши мумкин – тадқиқот

Саломатлик

image

Жорий йилнинг январь ойида ўтказилган тадқиқотларга кўра, белгиланган даражада хлорланган сув қовуқ саратони хавфини 33 фоиз, йўғон ичак саратони хавфини эса 15 фоизга оширади. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқида ичимлик сувини хлорлаш кенг тарқалган. Сувни хлор билан зарарсизлантириш жараёни АҚШ ва ЕИдаги деярли барча умумий ичимлик суви тизимларида учрайдиган триҳалометан (ТҲМ) қўшимча маҳсулотларни ҳосил қилади.

Жумладан, хлорлаш жараёни организмлар ва юқумли касалликларни ўлдиришнинг арзон, самарали ва осон топиладиган усули бўлса-да, қовуқ саратони хавфини 33 фоиз ва йўғон ичак саратони хавфини 15 фоизга оширади.  

“Биз кўриб турган нарса хавотирли ва бизга янада юқори сифатли тадқиқотлар керак”, дейди Швециядаги Каролинска институтининг етакчи муаллифи Эмили Ҳелте.

Маълумот учун, сувни дезинфекция қилиш жараёни соғлиқни сақлашнинг муҳим чораси бўлиб, 1900 йилларнинг бошларида АҚШда ичимлик сувини хлорлаш бошланганида аҳолининг умр кўриш давомийлигини кескин оширди. Чунки бу микробли инфекция ва сув орқали юқадиган касалликларни, масалан, вабо ва қорин тифини сезиларли даражада камайтирган. Фақат 1970 йилларга келибгина тадқиқотчилар бу жараён салбий оқибатга олиб келишини аниқлаган. Сувга хлор қўшилганда, у органик бирикмалар билан худди чириган ўсимлик материалига ўхшаб исталган миқдордаги юзлаб потенциал заҳарли қўшимча маҳсулотларни ҳосил қилади.

Шунингдек, АҚШ ва Европа Иттифоқи қўшимча маҳсулотларга тегишли равишда чекловлар қўйган, аммо янги тадқиқотлар саратон хавфини оширишини кўрсатган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёда ҳар йили 19 ёшгача бўлган 400 мингга яқин бола ва ўсмир саратон касаллигига чалиниши ҳақида хабар берилганди.

Моҳимбегим Маъруфалиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

онкологик касаллик Хлорланган сув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг