Хивадаги бозорлардан бирида ёнғин юз берди

3-саҳифа 2372
image

Бугун, 13 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Хива шаҳридаги бозор ёниб кетгани хақида хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати маълумот берди. 

Қайд этилишича, ёнғин соат 00:52 да Хива шахар “Сангар” МФЙ Элобод кўчасида cодир бўлган. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойига соат 01:03 да етиб бориб, 01:34 да ҳудудни ўраб олган. 02:13 да олов ўчирилган. 

Оқибатда “Сангар” МФЙ Элобод кўчасида жойлашган 9 та вақтинчалик ёйма типдаги 100 м2 майдонда озиқ-овқат савдо расталари ёнган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин нимадан келиб чиққани номаълум.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 октябрь куни Тошкент вилояти Зангиота туманида мебель ишлаб чиқариш цехи ёниб кетган эди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 43
Рейтинг: 3
t
×