Хитойнинг йирик шаҳаларидан бири карантинга ёпилди

Олам 8558
image
-

Хитойнинг Сичуан провинцияси пойтахти Ченду шаҳрида коронавирус тарқалиши сабабли қаттиқ карантин жорий этилди. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги хабар берди.

Шаҳарда изоляция жорий этиш қарори 31 август куни, CОVID-19 билан касалланишнинг 157 та ҳолати қайд этилганидан кейин қабул қилинган.

Қайд этилишича, 1 сентябрь куни шаҳарда аҳолини оммавий тестдан ўтказиш бошланган. Карантин қоидаларига кўра, фуқаролар уйда қолишлари шарт. Тиббий фавқулодда вазиятлар бундан мустасно. Оилалардан фақат бир киши озиқ-овқат учун кунига бир марта ташқарига чиқиши керак.

“Миллионлаб одамлар ҳаёти ва бизнесини ўзгартирадиган ушбу қарор ХХР иқтисодиёти ва ундан ташқарида ҳам ўз таъсирини ўтказса-да, мамлакат раҳбари  Си Цзиньпиннинг Cоvid Zero ёндашувига содиқлигини намойиш этади. Ушбу ёндашув касаллик тарқалишини олдини олиш учун оммавий тестлар ўтказиш ва изоляция жорий этишга асосланади”, дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, 21 миллион аҳолиси бўлган ушбу шаҳарда супермаркетлар, дорихоналар ва шифохоналардан ташқари барча муассасалар ёпилган. Ресторанларда овқатланиш ҳам тўхтатилган бўлиб, фақат олиб кетишга рухсат берилган.

Фарангиз Салимова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 169
Рейтинг: 3
t
×