Хитойнинг тўртта кемаси Япония ҳудудий сувларига кирди

Олам

image

Хитой қирғоқ қўриқлаш хизматининг тўртта кемаси Япония ҳудудий сувларидаги баҳсли Сенкаку ороллари қирғоқларига кирди. Бу ҳақда Япониянинг NHK телеканали хабар берган

Қайд этилишича, Хитой кемалари бугун, 14 май куни маҳаллий вақт билан соат 10:30 да Япония ҳудудий сувларига бирин-кетин кира бошлаган. Натижада, кемалар Минамикозима (Сенкаку архипелагининг оролларидан бири) қирғоқлари яқинидаги Япония ҳудудий сувларида жойлашган.

Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати Хитой кемаларига зудлик билан ҳудудий сувларни тарк этиш ҳақида огоҳлантирган. 

Маълумот ўрнида, Япон архипелаги (японлар уни Сенкаку, хитойлар эса Дяоюйдао деб аташади) 1895 йилда Хитой билан урушдаги ғалабадан сўнг, Тайвань билан бирга Япония назоратига ўтган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин архипелаг АҚШ назорати остига ўтди, бироқ кейинчалик яна Японияга ўтказилди. Урушдан кейин Токио Тайвандан воз кечишга қарор қилди ва шу муносабат билан Пекин Япония оролларни ҳам қайтариши керак, деб ҳисоблайди. Хитой ва Япония ўртасидаги ҳудудий низонинг янги кескинлашуви Токио 2012 йилда архипелагдаги бешта оролдан учтасини хусусий япон эгасидан сотиб олиб, уларнинг давлат мақомига урғу берганидан кейин юзага келди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

636

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг