Хитойнинг икки ҳарбий самолёти Тайвань ҳудудига кирди

Олам

image

Жорий йилнинг 10 июль куни Тайваннинг ҳаво мудофаа тизими Хитойнинг иккита ҳарбий самолёти мамлакат ҳудудига кирганини қайд этди. Бу ҳақда “Taiwan news” нашри хабар берди.

Тайвань Миллий мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Хитой озодлик армияси ҳаво кучларининг битта “Shaanxi Y-8” разведка самолёти ва битта “Shaanxi Y-8” сув ости кемаларига қарши самолёти Тайваннинг жануби-ғарбий ҳаво ҳудудига учиб кирди. Бунга жавобан Тайвань ҳарбий ҳаво кемалари юборди, радио огоҳлантиришлар берди ва "PLAAF" русумли самолётларни кузатиш учун ҳаво Мудофаа ракета тизимларини жойлаштирди.

Мудофаа тизими бу мамлакат ҳаво худудидан ташқарида жойлашган зона бўлиб, у ерда ҳаво ҳаракати назоратчилари худудга кириб келувчи самолётлардан ўзларини таништиришларини сўрайди. 

Июль ойигача Хитой Тайваннинг идентификация зонасига 17 та ҳарбий самолёт, шу жумладан 10 та қирувчи самолёт ва еттита "spotter" самолётини юборган.

Қайд этилишича, 2020 йил сентябрь ойидан бошлаб Хитой Тайвань ҳаво мудофаа зонасига мунтазам равишда самолётлар жўнатиб, кулранг зона тактикасини қўллашни кучайтирди, аксарият ҳодисалар жануби-ғарбий чегарада содир бўлмоқда. Миллий Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йилда Хитой ҳарбий самолётлари 239 кун ичида Тайвань ҳаво чегарасини 961 марта бузган.

Абдулвоҳид Ёқубов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

321

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг