Хитойлик ва эронлик хакерлар Трампнинг сайловолди штаб-квартирасига ҳужум қилди
Технология
−
05 Июнь 2020 6369 1 дақиқа
Ўз ҳукуматларига алоқадор хитойлик ва эронлик хакерлар АҚШ Президенти Дональд Трамп ва собиқ вице-президент Жо Байденнинг сайловолди штаб-квартираларига муваффақиятсиз ҳужум қилди. Бу ҳақда Google хабар бермоқда.
"Мен яқинда Байденнинг сайловолди штабига йўналтирилган хитойлик гуруҳнинг мақсадли киберҳужумини ва фишинг орқали Трампнинг штаб-квартирасига йўналтирилган киберҳужумни аниқладим", деб ёзди Google таҳдидларни таҳлил қилиш гуруҳи аъзоси Шейн Хантли.
Байденнинг кампания вакили ҳужумлар ҳақида хабардорликларини айтди.
"Биз хорижий хакерлар сайловолди кампанияси ходимларининг шахсий электрон почталарига кириш учун муваффақиятсиз уринишганидан хабардормиз. Ўз кампаниямизнинг бошиданоқ бундай ҳужумлар бўлишини билардик", деди у.
Трамп кампаниясининг вакили ҳам амалга оширилган ҳужумлардан хабардор эканликларини айтди.
"Биз киберхавфсизлик борасида сергакмиз ва бирон бир эҳтиёт чорасини муҳокама қилмаймиз", дея қўшимча қилди у.