Тиниб-тинчимас хитойликлар сунъий Ой ихтиро қилди
Олам
−
21 Январь 2022
15178Хитойлик олимлар Ойнинг паст тортишиш муҳитини назорат қилиш учун камера қурди. У сунъий Ойнинг прототипи ҳисобланади. Бу ҳақда “South China Morning Post” нашри хабар берди.
Қурилма паст тортишиш шароитида кичик жисмларнинг ҳаракатини ўрганиш учун мўлжалланган.
Сунъий ойнинг прототипи диаметри 60 сантиметр бўлган думалоқ камерадир. Маълумки, Ойдаги тортишиш кучи Ердагидан тахминан олти баравар кам. Қурилмани синаб кўриш Ойда паст тортишиш шароитида содир бўладиган олдиндан айтиб бўлмайдиган бахтиз ҳодисалар сонини камайтиришга ёрдам беради.
Ҳозирги вақтда фанда қуруқлик шароитида паст оғирликни симуляция қилишнинг фақат битта усули қўлланилади - самолётнинг эркин тушиш режимида парвози. Хитойлик олимларнинг янги ютуғи паст тортишиш таъсирини ўрганишда фаннинг имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириши мумкин.
Шунингдек, Хитой Ойда дунёдаги биринчи тадқиқот базасини қуришни режалаштирмоқда.
LiveБарчаси