Хитойдан тобора ғазабланяпман – Трамп

Олам 11518
image

АҚШ Президенти Дональд Трамп дунёда коронавируснинг тарқалиши унинг Хитойга нисбатан ғазабининг кучайишига сабаб бўлганини айтди. У тегишли ёзувни кеча, 30 июнь куниTwitter’даги ўз саҳифасига жойлаштирди.

"Пандемия ўзининг хунук юзини бутун дунёга ёяётганини, шу қаторда, Қўшма Штатларга катта зарар етказганини кўриб, Хитойдан тобора ғазабланяпман. Одамлар буни кўришлари мумкин ва мен буни ҳис қила оламан", деб ёзади Оқ уй раҳбари.

Трумп бир неча бор Хитойнинг эпидемияни бошлашга жавобгар эканига ишонишини айтди. Вашингтон Пекинни вируснинг келиб чиқиши ва инфекция даражаси тўғрисидаги маълумотларни яширишда айбламоқда.

Хитой ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Лэ Юйчэн 29 апрель куни NBC телеканалига берган интервьюсида Пекин коронавирус ҳақида "ҳеч қандай маълумотни яширмаганини" айтди. У "баъзи сиёсатчилар вирус вазиятидан Хитойни қоралаш учун фойдаланмоқда", деб афсус билдирди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 614
Рейтинг: 3
t
×