Хитойдаги таъмирлаш заводида кучли портлаш содир бўлди 

Олам

image

Хитойдаги таъмирлаш заводида портлаш юз берди. Натижада бир киши ҳалок бўлди ва уч киши яраланди, деб хабар берган "Sina" портали.  

Хабарда айтилишича, воқеа кеча, 6 май куни Гуанси-Чжуан автоном туманининг Байсэ округида содир бўлган. 

Айни пайтда жабрланганлар шифохонага етказилган. 

Заводдаги навбатчининг сўзларига кўра, портлаш йўлни таъмирлаш учун ишлатилган иссиқлик кенгайтирувчи реагентидан келиб чиққан. 

Портлашдан кейин кучли тутун булути пайдо бўлган, портлаш тўлқини яқин атрофдаги машиналарга зарар етказган, уйларнинг деразаларини синдириб, дарахтларни қулатган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой портлаш

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг