Хитойдаги Осиё ўйинлари қачон ўтказилиши маълум бўлди
Спорт
−
20 Июль 2022
3501Жорий йилнинг 10 сентябрдан 25 сентябргача Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилиши керак бўлган XIX Осиё ўйинлари пандемик вазият сабаб номаълум муддатга қолдирилганди.
Осиё Олимпия кенгаши ўйинларнинг янги санасини эълон қилди. Унга кўра, қитъанинг энг яхши спортчиларини аниқлайдиган мусобақа 2023 йилнинг 23 сентябрь – 8 октябрь кунлари ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилинди.
Маълумот учун, охирги Осиё ўйинлари Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган. Ўзбекистон умумий ҳисобда 21 та олтин, 24 та кумуш, 25 та бронза - жами 70 та медаллар жамғариб 5 ўринни эгаллаган. Хитой (1 ўрин), Япония (2 ўрин), Жанубий Корея (3 ўрин) ва Индонезия (4 ўрин) кучли бешликка кирган.
Иброҳим Давронов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь