Хитойдаги намойишларга қарши янги чоралар кўрилмоқда
Олам
−
30 Ноябрь 2022
5213Хитой ҳукумати коронавирусга қарши қўшимча эмлашни амалга оширишга қарор қилди. Бу ҳақда Euronews нашри хабар берди.
Ҳукумат буни касалликнинг яна авж олгани билан боғламоқда. Қарор Пекиннинг COVID-19’га қарши курашдаги қатъий сиёсатининг асосий тамойилига айланган чекловларга қарши намойишлар фонида қабул қилинди.
“Биз ҳеч қандай қарши кўрсатмага эга бўлмаган ва эмлаш мезонларига жавоб берадиган одамларни, айниқса кексаларни имкон қадар тезроқ COVID-19’га қарши эмлашни таклиф қиламиз. Бошқа ҳамма имкон қадар тезроқ қайта эмланишлари керак”, дейди Фавқулодда вазиятларда соғлиқни сақлаш департаменти директори Гуо Янҳонг.
Шунингдек, кучайтирилган полиция патруллари Шанхайнинг намойишлар бўлиб ўтган ҳудудларида тозалаш ишлари олиб бормоқда ва тартиб ўрнатмоқда. Шу билан бирга, Гонконгдаги намойишчилар мамлакатнинг бошқа шаҳарларидаги намойишчиларни қўллаб-қувватлашини билдирган. Ҳукуматга қарши кампанияга айланган норозилик ҳаракатлари бутун мамлакат бўйлаб тарқалгач, Хитой ҳукумати коронавирусга қарши кураш чоралари юмшатилганини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Хитойдаги норозилик намойишлари Шинжон–Уйғур мухтор вилоятининг Урумчи шаҳридаги турар-жой биносида содир бўлган ёнғиндан кейин бошланган эди. 24 ноябрь оқшомида содир бўлган ёнғин оқибатида камида ўн киши ҳалок бўлган, яна тўққиз киши жароҳатланган. Гувоҳларнинг қайд этишича, чеклов чоралари туфайли хонадонларнинг эшиклари тўсиб қўйилганлиги оқибатида одамлар ёнғиндан қочиб қутула олмаган. Хитой ҳукумати эса бу маълумотни рад этади.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси