Хитойдаги дўконда содир бўлган портлашда уч киши вафот этди (видео)
Олам
−
27 Январь
2999Кеча, 26 январь куни Хитойнинг Шэньян шаҳридаги савдо марказида портлаш содир бўлди. Уч киши ҳалок бўлиб, 30 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда “The Jurnals “ хабар берди.
Қайд этилишича, портлаш Шэньян шаҳридаги Dadong озиқ-овқат дўконида содир бўлган. Гувоҳларга кўра, оломон орасида номаълум нарса портлаган. Портлаш сабаблари ҳозирча очиқланмаган. Айни пайтда портлаш сабабини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хитойда машинасида оломонни босиб кетган эркакка нисбатан Хитой суди ўлим ҳукмини чиқарганди.
Моҳимбегим Маъруфалиева
LiveБарчаси
Тошкентда Epica ёниб кетди.
28 Январь