Хитойда жосусликка қарши курашиш учун янги қоидалар жорий қилинди
Олам
−
26 Апрель 2021
3902Хитой Халқ Республикаси Давлат хавфсизлик вазирлиги жосусликка қарши янги қоидаларни жорий қилди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.
Унга кўра, тасдиқланган қарор эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради. Бу ваколатли органларнинг хорижий давлатлар агентларининг ноқонуний разведка фаолияти олдини олиш билан боғлиқ фаолиятига тегишли бўлади.
Тахмин қилинишича, янги регламент давлат ва жамоат фаолиятининг муҳим йўналишлари хавфсизлигини янада самарали таъминлашга имкон беради.
Маълумот учун, ўтган 2020 йилда қатл эттирилганлар сони бўйича Хитой дунёда биринчи ўринни эгаллади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь