Хитойда юз берган зилзилада 21 киши жабрланди (видео)
Олам
−
06 Август 2023
6741Хитойда 5,5 магнитудали зилзила юз берди. Оқибатда 21 киши жабрланди. Бу ҳақда Хитой ахборот интернет маркази хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 6 август куни Шандун провинциясида мамлакат вақти билан соат 7:00 да 5,5 магнитудали зилзила содир бўлган.
Зилзила эпимаркази жойлашган ҳудудда 126 та бино қулаган. Шу билан бирга, транспорт, алоқа ва электр таъминоти тизими нормал ишламоқда. Нефть ва газ қувурларидан сизиб чиқишлар кузатилмаган.
“China Railway Beijing Group” маълумотларига кўра, Пекин, Тяньцзинь ва Цанчжоу шаҳарларидан 20 дан ортиқ поездлар қатнови, шунингдек, Шижиазжуан-Жинан тезюрар темир йўлида 30 та поезд қатнови тўхтатилган.
Вилоят ҳокимлиги томонидан қутқарув ишларини ташкил этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 август куни Аргентинада 6,1 балли зилзила содир бўлганди.