Хитойда йўл ўпирилиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди (видео)
World
−
01 May 2024 10306 1 minute
Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида кўп қатновли йўл ўпирилиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CCTV хабар берди.
Маълумотларга кўра, йўл ўпирилиши Мэйчжоу шаҳридаги Мэйчжоу-Дабу экспресс йўлининг бир қисмида соат 02:10 атрофида содир бўлган.
“Жами 49 киши тан жароҳати олди, улардан 19 нафари ҳалок бўлгани тасдиқланди. 30 нафар шахс шифохонада, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас”, дейилади хабарда.
Ҳозирда йўл ёпилган, қутқарув ишлари ҳамон давом этмоқда. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфальт ўпирилиб тушганди.
Live
All