Хитойда янги “Ланъя” генипавируси аниқланди

Олам

image

Хитойда янги вирус – “Ланъя” генипавируси аниқланди. Ҳайвонлардан келиб чиққани тахмин қилинаётган вирусни ҳозиргача камида 35 киши юқтирган. Бу ҳақда Хитойнинг "Пэнпай" нашри ёзмоқда.

Унга кўра, Хитойнинг Шаньдун ва Хэнань провинцияларида "Ланъя"( Langya henipavirus, LayV) инфекциялари аниқланган. Вирус симптомларига иситма, чарчоқ, йўтал, анорекция, миалгия (мушаклардаги оғриқ) кўнгил айниши, қусиш киради.

Олимларнинг таъкидлашича, янги вирус Нипахга ўхшайди (дунёдаги энг хавфли вируслардан бири, дориси йўқ, ўлим даражаси 40 фоиздан 75 фоизгача – таҳр.), аммо инфекциялар ҳали ўлим ҳолатига олиб келмаган ва жуда жиддий аломатлар кузатилмаган.

Шу билан бирга, олимлар "Ланъя" одамдан одамга юқиши мумкинлигини ҳали аниқламадилар. Ҳайвонот дунёсида вирус кўпинча ерқазарлар, сутэмизувчилар оиласида аниқланган, эчки ва итларда вирусга қарши антитаначалар ҳам топилган.

"Биз ушбу янги вирусга ҳушёр бўлишимиз, аммо ваҳима қўзғамаслигимиз керак", дейди Сингапур Миллий университети профессори Ван Линьфа.

Гўзал Алимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

554

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг