Хитойда яна бир хавфли касаллик тарқалди. Номаълум касалликка болалар чалинмоқда
Олам
−
23 Ноябрь 2023
10601Хитой шимолидаги шифохоналарнинг болалар билан тўлиб кетгани ҳақидаги хабарлар ортидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Хитойдан номаълум пневмония авж олгани ҳақида қўшимча маълумот беришини сўради. Бу ҳақда "Al Jazeera" хабар берди.
Унга кўра, аввалроқ Хитой Халқ Республикаси Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси Хитойда респиратор касалликлар билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани ҳақида хабар берган. Кейин Хитой расмийлари буни антиковид чекловлари олиб ташланиши ва маълум грипп вирусларининг тарқалиши билан изоҳлаганди.
ЖССТнинг маълум қилишича, ташкилот Хитойга респиратор касалликлар ва болаларда пневмония эпидемияларининг кўпайиши ҳақида батафсил маълумот бериш учун расмий сўров юборган.
Хорижий нашрлар ҳам Хитой шимолидаги болаларда номаълум пневмония авж олгани ҳақида ProMed (дунё бўйлаб одам ва ҳайвонлар касалликлари тарқалишини кузатувчи) маълумотларига асосланиб хабар бермоқда.
"Хитой шифохоналари касал болалар билан тўлиб кетган ва эпидемия Пекингача етиб келган", дейилади Британиянинг "The Telegraph" нашри хабарида.
Тайваннинг FTV News телеканали ҳам Пекин ва Лиаонинг шифохоналари касал болалар билан тўлиб кетгани ҳақида маълум қилиб, касалликнинг белгиларини изоҳлаган. Жумладан, "беморларда касалликнинг ҳеч қандай аломати йўқ бўлса-да, уларда юқори ҳарорат кузатилиб, кўпчилигининг ўпкасида тугунлар пайдо бўлаётгани"ни қайд этган.
Хорижлик мутахассисларнинг фикрича, Хитой бу каби маълумотларни яширишга уринмоқда ва уларнинг интернетда сизиб чиқишига йўл қўймасликка уриняпти.
LiveБарчаси