Хитойда синови якунланмаган коронавирус вакцинаси билан юз минглаб одамлар эмланиши кутиляпти

Олам 3670
image

Жорий йилнинг июль ойидан бери юз минглаб хитойлик хавфсизлиги ва самарадорлиги тўлиқ исботланмаган COVID-19 га қарши синов вакцинасини қабул қилиши кутиляпти. Бу ҳақда “New York Post” хабар берди.

Дастлаб Хитой вакцинани одамларда синовдан ўтказишдан олдин улар препаратни олий раҳбарият ва етакчи тадқиқотчиларга тақдим этгани учун танқидга учраганди. Эндиликда кенг аҳоли қатламини шундай вакцина билан эмлашни бошлаш режалаштирилган.

Хитой Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, улар коронавирусни деярли йўқ қилди. Аммо энди бу вирус ҳеч қачон қайтмаслигига ишонч ҳосил қилиш керак. Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси вакили Чжэн Чжунвэй ХХР вакцинани ЖССТ билан бамаслаҳат қўллашга киришганини таъкидлаган.

Чжэн хавф гуруҳига кирувчи касб эгалари, масалан ўқитувчилар 22 июлдан бошлаб вакцина билан эмланиш ҳуқуқига эга.

Аммо хорижий экспертлар вакцина синови якунланмасдан уни истеъмолга чиқариш хавфли эканини таъкидламоқда. Хитой расмийлари дастлабки синовлар вақтида ҳеч қандай салбий ҳолатлар кузатилмаганини маълум қилди.

“Биз фавқулодда вазиятларда COVID-19 га қарши фойдаланаётган вакцинамиз хавфсиз эканини тушунтирик. Уларнинг хавфсизлиги кафолатланган, аммо фойдали эканини аниқлаш керак”, деган Чжэн.

Вазирлик вакилинигнг сўзларига кўра, вакцинани қабул қилганлар синчковлик билан кузатиб бориляпти.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 90
Рейтинг: 3
t
×