Хитойда тезюрар йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди
Олам
−
04 Июнь 2022
7220Хитой жанубидаги Гуйчжоу провинциясида тезюрар йўловчи поезди қисман рельсдан чиқиб кетди. Оқибатда машинист ҳалок бўлди, 8 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берган.
Қайд этилишича, бугун, 4 июнь куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 10:30 да D2809 йўловчи поезди Гуйчжоу провинциясидан Гуанчжоу шаҳрига ҳаракатланиб кетаётган вақтида тоннелга кириш жойида сел оқими сабабли тўсатдан сирғалиб кетган. Оқибатда саккизинчи ва еттинчи вагонлар рельсдан чиқиб кетган, вагонлардан бири станция платформасига олиб чиқилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида машинист, бир кондуктор ва етти нафар йўловчи жабрланган. Уларнинг барчасига зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.
Поезддаги қолган 136 нафар йўловчи хавфсиз тарзда эвакуация қилинган.
Айни пайтда фавқулодда ҳолат жойида авария оқибатларини бартараф этиш, шунингдек унинг сабабларини ўрганиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
LiveБарчаси